Месси, Роналду ёки Роналдо?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик ҳужумчи Роналдони футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи, деб ҳисоблашини айтди.

“Тарихдаги энг зўр футболчи бу Роналдо ҳисобланади. У ажойиб эди. Ҳа, Роналду ва Месси узоқ вақтдан буён барқарор ўйин кўрсатиб келишмоқда. Бироқ, сиз истеъдод ва маҳоратни инобатга олсангиз, у ҳолда Роналдо устун”, - дейди португалиялик мутахассис.

Роналдо фаолияти давомида "Крузейро", ПСВ, "Барселона", "Интер", "Реал", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоаси сафида эса 98 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 62 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!