Месси 2020 йили энг кўп даромад кўрган футболчи бўлди, Роналдучи? (Топ-10)

Forbes журнали 2020 йили энг кўп даромад кўрган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Ушу рўйхатда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси биринчи ўринни эгаллади.

Аргентиналик форвард 126 млн доллар ишлаб топди. Уларнинг 92 миллиони иш ҳақи бўлса, яна 34 миллиони рекламалардан тушган даромадлардир.

Иккинчи поғона "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди. У 117 млн доллар ишлаб топди, шундан 70 миллиони маош бўлса, қолгани реклама даромади ҳисобланади.

Кейинги ўринларга ПСЖ форвардлари Неймар (96 млн) ва Килиан Мбаппе (42 млн) сазовор бўлди.

2020 йилнинг энг бой топ-10 футболчилари:

1. Лионель Месси ("Барселона") – 126 млн доллар;

2. Криштиану Роналду ("Ювентус") – 117 млн;

3. Неймар (ПСЖ) – 96 млн;

4. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 42 млн;

5. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") – 37 млн;

6. Поль Погба (МЮ) – 34 млн;

7. Антуан Гризманн ("Барселона") – 33 млн;

8. Гарет Бэйл ("Реал") – 29 млн;

9. Роберт Левандовски ("Бавария") – 28 млн;

10. Давид Де Хеа (МЮ) – 27 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!