Месси 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи эмас
"Барселона" форварди Лионель Месси ўзининг келажак фаолияти ҳақида гапириб ўтди.
“Мен 40 ёшимда ўзимни футболда тасаввур қилмаяпман. Лекин ҳозирча фаолиятимни якунлагач нима иш билан шуғулланишим ҳақида ўйламадим. Ҳозирча фақат бугунги кун ҳақида ўйлаяпман. “Барселона” билан шартномам якунлангач эса клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.
Менинг режам Каталонияда қолиш. Боиси бу ерда фарзандларим мактабга боришади, дўстларим шу ерда”, - дейди 31 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" вакиллари Мессини Тотти сингари 40 ёшгача футбол ўйнашига умид қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар