Месси: Аргентина Америка кубогида фаворит эмас

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Америка кубогидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Биз терма жамоада ҳамиша катта хоҳиш билан ўйнаймиз. Ҳозирда жамоамиз авлодлар алмашинувини бошдан кечиряпти. Янги футболчиларда терма жамоада у қадар кўп ўйин ўтказишмаган. Уларнинг аксариятига Америка кубоги илк расмий мусобақа ҳисобланади. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Аммо, Аргентина мусобақа фаворити ҳисобланмайди”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Америка кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтади. “Альбасетлар” эса гуруҳда Колумбия, Эквадор ва Қатар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!