Месси Аргентина терма жамоаси бош мураббийи билан уришиб қолгани ошкор бўлди

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида амалдаги чемпион – Аргентина терма жамоаси 17 ноябрь куни Уругвайдан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Журналист Шеркис Бьяло ўша аламли мағлубиятдан кейин Лионель Месси ва бош мураббий Лионель Скалони ўртасида зиддият вужудга келгани ҳақида тафсилотларни ошкор қилди.

Манбанинг таъкидлашича, келишмовчилик ўша ўйиндан олдин бошланган. Мураббийлар штаби терма жамоанинг бир неча футболчиси муҳим баҳсга пухта тайёрланиш ўрнига зиёфатларга бориб юрганидан хабар топганидан кейин вазият янада кескинлашди.

Оқибатда. Аргентина терма жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида Уругвайдан мағлубиятга учради ва адашлар ўртасидаги жанжал айнан мана шу вазиятдан кейин бўлиб ўтган.

Манбанинг таъкидлашича, Месси ва Скалони ўртасидаги зиддият терма жамоанинг ўйинига салбий таъсир қилмади ва улар 22 ноябрь куни Бразилия терма жамоасини мағлубиятга учратишди.

Маълумотларга қараганда, Скалони 2024 йилнинг ёзида Америка кубогидан кейин терма жамоа бош мураббийлигини топшириши ҳақидаги қарори айнан Месси билан келиб чиққан жалжал оқибатида қабул қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!