Месси Аргентина терма жамоаси ҳақида: "Охирги тўрт йилда дунёдаги энг яхши жамоа. Ҳеч ким бизга ҳеч нарса совға қилмади"
Аргентина терма жамоаси форварди Лионел Месси жамоанинг жаҳон чемпионатидаги натижалари ҳақида фикр билдирди.
Аргентина ЖЧ–2026 финалига йўл олди. Жамоа ярим финалда Англия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Одамлар бу лаҳзадан баҳра олишда давом этсин. Бу жамоа қўлга киритган ютуқлар – ақл бовар қилмас даражада. Яна бир финал, биз яна жаҳон чемпиони бўлиш учун қайтдик. Охирги тўрт йилда биз дунёдаги энг кучли жамоамиз, ким нима демасин.
Бу натижалар тасодиф эмаслигини кўрсатади, бизга ҳеч ким ҳеч нарсани ҳадя қилмади. Жаҳон чемпионати финалига икки марта чиқиш – камдан-кам жамоага насиб этадиган ютуқ, бу таркиб эса бунга эришди», – деди Месси.

Фикрлар