Месси “Барса” президентидан юз ўгирди

“Олтин тўп” соврини тақдимотида ғалати воқеа юз берди. Бу совринни саккизинчи маротаба қўлга киритган Лионель Месси “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан бирга умумий суратга тушишдан бош тортди.  

Cope нашрининг ёзишича, Жоан Лапорта “Олтин тўп” соҳиблари – Лионель Месси ва “Барселона” аёллар жамоаси ўйинчиси Айтан Бонмати билан бирга бу ҳолатни тарихга муҳрламоқчи эди. Лекин аргентиналик юлдуз клуб раҳбари билан суратга тушишга қатъий қаршилик қилди.

Лапорта ва Мессининг муносабати 2021 йили аргентиналик юлдуз “Барселона”дан кетишга мажбур бўлганидан кейин бузилган. Лапорта президентлик сайлови кампанияси давомида Лионель Мессини клубда олиб қолишини таъкидлаган, бироқ лавозимга ўтирганидан кейин ваъдасини бажармаган.

Месси “Барселона”да 2005-2011 йиллар давомида ўйнаган. Бу муддат ичида 778 та учрашувда майдонга тушиб, 672 та гол ва 303 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!