Месси “Барса”га ўтишдан, Парижда қолишга яқин
“Барселона” раҳбарияти ўзи тарбиялаган юлдуз Лионель Мессини ортга қайтариш йўлини топа олмаяпти.
Аргентиналик жаҳон чемпионининг ПСЖ билан тузган шартномаси икки ойдан кейин якунланади. Бироқ, каталонияликлар ҳали Мессини қайтариш бўйича жўяли режа ишлаб чиққани йўқ. Клубнинг молиявий барқарор эмаслиги трансферга тўсқинлик қилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, Мессининг ёзда “Барселона”га қайтиши шунчаки иложсиз. Леонинг Парижда қолиш имконияти кўпроқ.
Todofichajes нашри журналистлари айни пайтда Месси учун “Барселона”га қайтишдан кўра, ПСЖ билан ҳамкорликни узайтириш осонроқ.
Фикрлар