Месси “Барса”га ўтмайди, у раҳбарни хиёнатда айбламоқда
ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтмайди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Месси Каталонияга қайтиши учун раҳбарият бир неча мураккаб ишларни амалга оширишига тўғри келади. Месси “Барселона” президенти Жоан Лапортда янги келишувни бекор қилиб, зини жамоадан кетишга мажбур қилиш орқали хиёнат қилганликда айбламоқда.
Аргентиналик юлдуз айни пайтда “Барселона” раҳбарияти билан ҳеч қандай муносабатга эга эмаслигини таъкидланмоқда.
Мессига собиқ жамоаси раҳбарияти у ҳақида кўп гапираётгани ҳам ёқмаяпти. Агар Мессини қайтармоқчи бўлишса, клуб юлдуз билан муносабати ёмонлашган бир неча мутахассислар ва айрим ўйинчилар билан хайрлашиши керак.
Энг асосийси, каталонияликлар Месси даражасидаги футболчининг маошини кўтариш имконига эга эмас. Клуб раҳбарияти маошларни кескин пасайтириш сиёсатини қўллаяпти.
Фикрлар