Месси: "Барселона - менинг уйим, у ерга яна қайтаман"
"Пари Сен-Жермен" юлдузи Лионель Месси яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
"Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин яна Каталонияга қайтаман. Барселона - менинг уйим",-деди аргентиналик плеймейкер "Оле" нашрига берган интервьюсида.
35 ёшли футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади. Ҳозирча, томонлар келишувни узайтириш борасида битимга эришгани йўқ.
Леонинг хизматига МЛС ҳамда Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш бор. Ҳатто, "Ал-Ҳилол" унга футбол тарихидаги энг катта маош кўрсатилган шартнома таклиф этишга тайёр экани айтилганди.
Фикрлар