Месси

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар бермоқда.

Яқиндагина клуб президенти этиб сайланган Жоан Лапорта 33 ёшли аргентиналик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Аммо янги келишувда Леонинг маоши камаяди. Бундай ҳаракат бошқа ўйинчиларга умумий инқироз ва клубнинг иқтисодий муаммолари шароитида молиявий талабларини камайтиришга таъсир қилиши мумкин.

Бундан ташқари, Лапорта Мессининг "Барселона" билан умрбод шартнома имзолашини ва фаолиятини тугатгандан сўнг Каталония таркибида ишлашини хоҳламоқда.

Месси жорий мавсум "Барселона" сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 27 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)