Месси
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби айни дамда Ла Лиганинг 6-турини сафарда “Леганес”га қарши ўтказмоқда.

Эътиборлиси, ушбу учрашув аргентиналик форвард Лионель Месси учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги юбилей 700-ўйин бўлиб тарихга кирди. Таъкидлаш керакки, “Барселона” тарихида Мессидан фақатгина 2та футболчи кўп ўйин ўтказган. Бироқ, 31 ёшли аргентиналик футболчи бу кетишда ўзидан юқорида турган Андрес Иньеста (758) ва Хавиларни (869) ортда қолдириши аниқ.

Маълумот учун, Месси “Барселона” сафида илк марта 2003 йил “Порту”га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида ўтказган. Ўшанда Фернандо Наварро ўрнига захирадан майдонга туширилган эди.