Месси берган совға у учун ҳамон қадрли

"Астон Вилла" футболчиси Филиппе Коутиньо АПЛ доирасидан ўрин олган МЮга қарши ўйинда омад келтирувчи, деб ишониладиган боғич билан ҳаракат қилди. Бу боғични унга 3 йил олдин "Барселона"да ўйнаб юрган пайтлари Лионель Месси совға қилганди.

Қайд этиш лозим, Филиппе кечаги баҳсда битта гол муаллифи бўлди. Шунингдек, у "Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси", деб топилган.

Айни дамда футболчи бирмингемликлар сафида ижара асосида ҳаракатланмоқда. Мавсум якунига етгач, "Вилла"да бразилни сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!