Месси билан бирга ўн нафар футболчи ЖЧ финалидан сўнг Аргентинага учиб кетмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лионель Месси ва яна тўққиз нафар Аргентина терма жамоаси футболчиси "Жаҳон чемпионати – 2026" финалида Испанияга мағлубиятдан сўнг ватанига қайтмасликка қарор қилди.

Натижада Аргентинага жами 16 нафар футболчи қайтди, қолганлари эса АҚШда қолди, клубларига жўнаб кетди ёки таътилга чиқди.

TyC Sports хабарига кўра, Месси ва унинг "Интер Майами"даги жамоадоши Родриго де Пауль АҚШда қолган футболчилар қаторида.

Жаҳон чемпионати финали Месси учун статистика жиҳатдан омадсиз ўйин бўлди – у илк бор мундиал ҳал қилувчи баҳсида гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этолмади. Аргентина қўшимча дақиқаларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу мағлубиятдан сўнг Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадамликни ҳам бой берди. Энди уни бир гол фарқи билан Килиан Мбаппе ортда қолдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!