Месси билан боғлиқ вазият Неймарникиданда ёмон бўлиши мумкин экан

Бир вақтлар “Барселона” президентлигига номзод бўлган Аугусто Бенедито жамоа Лионель Месси билан халигача шартнона узайтирилмаганлигидан хавотирда эканлигини айтиб ўтди.

“Клуб жамоанинг энг мухим ўйинчиси билан шартнома имзолашни сўнгги пайтгача савол остида қолдириб келди. Янги келишув ҳозирга қадар имзолангани йўқ. Бу мени безовта қилмоқда. Месси билан вазият Неймар билан юзага келган вазиятданда, ёмон бўлиши мумкин”, – деб айтиб ўтди Бенедито.