Месси билан чиқиша олмайдиган ҳужумчига зўр таклиф

“Челси” раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида ПСЖ вакили Мауро Икардини трансфер қилмоқчи.

Лионель Месси ПСЖга келганидан кейин ҳамюрти билан келишмовчилик яна авж ола бошлади. Маълумки, Икарди Леонинг дўсти Макси Лопеснинг рафиқаси Ванда Ларага уйланиб олгани футболчиларнинг орасига совуқлик туширган. Месси босими остида Икарда анчадан бери Аргентина терма жамоасига чақирилмаяпти.

Уларнинг муносабати ПСЖ ички муҳитига таъсир ўтказмоқда. Табиийки, парижликлар танлашига тўғри келса, Мессини олиб қолишади. Бош мураббий  Маурисио Почеттино ҳам Мессига ён босмоқда.

Бу омилларни инобатга олган ҳолда, Мауро Икардининг ўзи ҳам бошқа клубга ўтишга рози. “Челси” яхши вариант. Бироқ, бу трансферни амалга ошириш учун “аристократлар” парижликларга 60 миллион евро атрофида бадал пули тўлаши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!