Месси: "Билишимча, ярим финалга чиқсак медаллар учун курашиш имкониятига эга бўламиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатидаги жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Интер Майами» ҳужумчисига кўра, у мусобақа бошланишидан олдиноқ Аргентина камида ярим финалгача етиб боражагини ҳис қилган. Мессининг таъкидлашича, жамоа титул учун курашиш имкониятига эга бўлишини олдиндан билган ва бугун яна финалда майдонга тушаётгани ишониш қийин бўлган даражада ҳайратланарли ҳолатдир.

«Биз яна бир бор жамоамизга кўп йиллардан бери хос бўлган жиҳатларни намойиш этдик: юқори савиядаги футбол, хотиржамлик ва ўйинни тўғри ҳис этиб, тўғри ўқиш маҳорати», — дея Мессининг сўзларини келтиради TyC Sports.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи баҳс якшанба, 19 июл куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!