Месси Боливияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Боливияга қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйини олдидан Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.
Эквадор терма жамоасига қарши ўйинда “Интер Майами” форварди 89-дақиқада майдонни тарк этган эди.
Мутахассиснинг қайд этишича, ҳужумчи жамоа билан Боливияга учиб кетмоқчи.
“Бугун у одатдагидан бошқачароқ машғулот ўтказди, аммо ўйинга ҳали икки кун бор. Эртага у ўйнайдими ёки йўқми, бир қарорга келамиз. Таркиб Эквадорга қарши ўйнаган таркибга ўхшаш бўлади", - деди Скалони матбуот анжуманида.
Боливия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 12 сентябрь куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Фикрлар