Месси бошқа жамоа билан музокара қилаётгани ошкор бўлди

“Барселона”ни тарк этишга мажбур бўлган Лионель Месси ПСЖ билан шартнома имзолаган эди. Ҳозирча, аргентиналик юлдуз Америка кубогидаги иштирокидан кейин жисмоний ҳолатини тўлиқ тиклай олмади ва шу боис, парижликлар сафида дебютини ортга сурилмоқда.

Mirror нашрининг хабар беришича, Лионель Месси ўзининг кейинги иш жойини ҳозирдан ҳал қилиб қўймоқчи. Унинг “Интер Майами”клуби билан музокара ўтказаётгани ошкор бўлди.

Ушбу клуб хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм Месси фаолиятини якунлашидан олдин “Интер Майами” учун тўп тепишини истаяпти. Маълум бўлишича, Бекхэм бу борада Месси билан гаплашиб олган. Аргентиналик футболчи яқинда Майамидан уй сотиб олгани ҳам унинг АҚШ чемпионатида қатнашиши мумкинлигидан далолат бермоқда.

Месси ПСЖ билан икки йиллик битимга эга. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!