Месси: "Бу баҳона эмас, ҳакамлар кўп хато қилишмоқда"

CHERY AUTO

Лионель Месси "Орландо Сити"га қарши мағлубиятдан сўнг ҳакамни қоидаларни билмасликда айблади.

Tecno

"Интер Майами" МЛС доирасидаги уй учрашувида 0:3 ҳисобида ютқазди. Меҳмонлар ҳисобни 43-дақиқада очди — Луис Муриель дарвозабон Педро Галесе томонидан берилган узоқ пасдан сўнг гол урди. Галесе эса бу пасни ўз жамоадошининг тўпига тегинишидан кейин қўли билан ушлаган эди.

Месси, Жорди Алба ва "Интер Майами"нинг бошқа футболчилари ҳакам Гуидо Гонсалесга бу орқага берилган пас бўлганини тушунтиришга уринди, бироқ ҳакам уларнинг эътирозларини инобатга олмади.

"Биз ажойиб биринчи бўлим ўтказдик, ҳужум қилдик, гол учун имкониятлар яратдик. Сўнгра ғалати бир вазият юз берди — "Орландо" футболчиси дарвозабонга пас берди, аммо ҳакам бу қоидабузарлик эканини билмаслигини менга айтди.

Шундан сўнг улар узоқ пас орқали гол уришди. Айрим муҳим паллаларда хатолар бўлиши мумкин. Ўтган ўйинда ҳам шундай ҳолат бўлган. Бу баҳона эмас, лекин ҳакамлар кўп қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда. Менимча, МЛС ҳакамлик масаласига жиддий эътибор қаратиши керак", — деди Месси Apple TV'га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!