Месси Чемпионлар лигаси фаворитлари қаторига

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси жорий мавсум Чемпионлар лигасининг асосий фаворити кимлигини айтди.

“Мен ПСЖ футболчиларини яхши биламан, чунки, Франция чемпионатини кузатаман. “Юве” жуда кучли, айниқса Криштиану ўтгач янада кучайди. “Манчестер Сити” эса жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда. “Бавария” эса ҳар доимгидек кучли. Бу борада қайсидир жамоани алоҳида кўрсатиш жуда қийин”, - дейди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум ЕЧЛда жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар