Месси дунёнинг энг кўп пул ишлаб топган спортчисига айланди, Роналдучи?

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси Forbes журнали талқинига кўра, дунёнинг энг кўп пул ишлаб топган спортчисига айланди.

2021 йил 1 майдан 2022 йил 1 майгача бўлган муддатда Месси 130 миллион евро ишлаган. Бу сумманинг 75 миллион доллари Париж клуби сафидаги маоши ҳисобланса, 55 миллион доллар рекламалар ортидан келган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан "Лейкерс" клуби баскетболчиси Леброн Жеймс жой олган бўлиб, унинг йиллик даромади 121,2 миллион долларни ташкил қилади.

Кучли учликка эса Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду якун ясаган. "Қизил иблислар" футболчисининг 1 йиллик даромади 115 миллион доллар эканлиги кўрсатилган.

Forbes нашри талқинига кўра дунёнинг энг кўп пул ишлаб топган спортчилари (2021 йилнинг 1 майидан, 2022 йилнинг 1 майигача):

1. Лионель Месси (футбол, ПСЖ) — 130 миллион доллар
2. Леброн Жеймс (баскетбол, "Лейкерс") — 121,2 миллион доллар
3. Криштиану Роналду (футбол, "Манчестер Юнайтед") — 115 миллион доллар
4. Неймар (футбол, ПСЖ) — 95 миллион доллар
5. Стефен Карри (баскетбол, "Голден Стэйт") — 92,8 миллион доллар
6. Кевин Дюрант (баскетбол, "Бруклин") — 92,1 миллион доллар
7. Рожер Федерер (теннис) — 90,7 миллион доллар
8. Сауль Альварес (бокс) — 90 миллион доллар
9. Том Брэди (американча футбол, "Тампа-Бэй") — 83,9 миллион доллар
10. Яннис Адетокунбо (баскетбол, "Милуоки") — 80,9 миллион доллар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!