Месси "Эспаньол"га қарши баҳсда иштирок эта олади
"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Эспаньол"га қарши баҳсда иштирок эта олади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли аргентиналик футболчининг куни кеча Венесуэлага қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембеле ва Суарес каби Мессини ҳам “Эспаньол”га қарши баҳсда иштирок этмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Барселона" – "Эспаньол" учрашуви 31 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 39та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар