Месси фанатлар билан битта учрашувда 107 минг доллар ишлаб олади

  • 15 ноябрь, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси 13-15 декабрь кунлари Ҳиндистонда бўладиган тур доирасида ташкил этиладиган битта учрашувда 107 минг доллар ишлаб олиши мумкин.

Tecno

NDTV Profit нашрининг ёзишича, Месси тур давомида Ҳиндистоннинг учта шаҳри – Калькутта, Мумбай ва Деҳлига боради. Тур ташкилотчилари мухлислар учун Месси билан пулли учрашув уюштириб бериши мумкин.

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби билан учрашиш бир кишига 11 минг долларга, тўрт кишидан иборат оила учун 28 минг долларга, 10 нафар мухлисдан иборат гуруҳ учун 107  минг долларга тушади.

Бу хизматлар рўйхатига Месси билан учрашиш, суратга тушиш, Аргентина терма жамоасининг имзоланган формаси, кечки овқат ва ҳужумчининг кўргазмали пенальти тепиш жараёнида қатнашашиш имконига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!