Месси фаолиятида янгилик бўладими?

“Манчестер Сити” раҳбарияти январда Лионель Месси учун махсус шартнома юборади. Хосеп Гвардиола каталонияликлар бошқарувидаги ўзгаришлардан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқчи.

Маълумки, “Барселона”да Жозеп Бартомеу раҳбарлигидаги бошқарув аъзолари истеъфога чиқарилди. Ҳозир Каталонияда Месси эътибордан четда. Асосий масала клубнинг янги президенти ким бўлишига қаратилган. Шу боис, Лео билан янги шартнома имзолаш бўйича ҳеч қандай ҳаракат олиб борилмаяпти.

“Мачестер Сити” эса ёзда эркин агентга айланадиган Лионель Месси билан январда якуний келишувга эришмоқчи. Гвардиола қадрдон шогирдини ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Лионель Мессининг “Барселона”да иштиёқсиз тўп тепаётгани билиниб қоляпти. Бош мураббий Куман уни мақтагани билан амалда аргентиналик ҳужумчи аввалгидай ўйнаётгани йўқ. Клуб раҳбарияти билан юз берган келишмовчиликдан кейин Месси ўйиндан гол ургани йўқ. У сўнгги уч ой ичида тўртта тўп киритди холос. Бу голларнинг барчаси 11 метрлик нуқтадан урилди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар