Месси фаолиятидаги 600-голини киритди
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигаси 28-тури доирасида “Атлетико”га қарши баҳсда гол киритиб,  ҳисобни очишга эришди.

Бу гол аргентиналик футболчининг фаолиятидаги 600-голи бўлди. Шу голларнинг 539 тасини Месси “Барса” сафида, қолган 61 тасини эса Аргентина термаси либосида киритган.

Мессига 600 та гол киритиш учун 747 та ўйин керак бўлди.