Месси фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланади?
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтди.

“Барча футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг жуда қийин бўлишини айтмоқда. Мен нима қилишимни ва қаерда яшашимни билмайман. Футболчилик фаолиятимда қила олмаган ишларимни амалга оширишни истайман.

Барселонадами ёки Росариодами яшашимни ҳам ҳали билмайман. Мени Аргентинадаги вазият ташвишга солади. У ерда одамлар ҳимоясиз. Мен Росариога қайтиб, ҳаётдан завқ олишни истар эдим. Боиси, мен Барселонага жуда эрта келганман”, – деб айтиб ўтди аргентиналик форвард.