Месси: Гуруҳда қолиб кетсак, бу энг аҳмоқона иш бўлади

Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси “альбасетлар”нинг Америка кубогидаги навбатдаги омадсизликлари ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина кеча гуруҳ босқичининг 2-турида Парагвай (1:1) билан дуранг ўйнади ва гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетди.

“Гуруҳда қолиб кетсак, бу энг аҳмоқона иш бўлади. Зудлик билан ўйинимизни яхшилаш йўлларини қидиришимиз керак. Жамоадагилар қайд этилаётган натижалардан мамнун эмасликлари кўриниб турибди. Лекин, биз кейинги ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонишимиз керак. Бу биз учун ҳаёт-мамот ўйини бўлади. Ҳар бир гуруҳдан 3тадан жамоа кейинги босқичга чиқади ва Аргентина уларнинг орасида бўлишига шубҳа қилмайман”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 24 июнь куни гуруҳнинг сўнгги турида Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!