Месси ҳам ўз қитъасида тенгсиз, деб топилди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Жанубий Американинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиларни аниқлади.

Унга кўра, КОНМЕБОЛ минтақасида охирги 10 йилликнинг энг зўр футболчиси, деб “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси тан олинди.

Кучли учликдан икки бразилиялик футболчи – Неймар (ПСЖ) ва Дани Алвес (“Сан-Паулу”) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Европада сўнгги 10 йилликнинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)