Месси ҳеч кимга керак эмас?!
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клубидан шартномани узайтириш борасида таклиф олмади. Бу ҳақда "Marca" нашри ёзмоқда.
"Барселона" президентлигига номзодлардан бирортаси аргентиналик форвард билан янги битим борасида гаплашмаган, гарчи уларнинг ҳар бири Мессини жамоада олиб қолмоқчилигини айтаётган бўлса ҳам. Бундан ташқари, ҳозирда Мессига бошқа жамоалардан ҳам расмий таклифлар йўқ.
Аввалроқ, Месси "Манчестер Сити" ёки ПСЖга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар
Хитойга или Млсга кетса керак