Шомуродовнинг голи жаҳон чемпионатида энг яхшилар қаторига кирди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Элдор Шомуродовнинг голи 2026 йилги жаҳон чемпионатида энг чиройли гол учун даъвогарлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Халқаро футбол ассоциацияси федерацияси (ФИФА) расмий сайтида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Конго ДР терма жамоасига қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Ушбу баҳсда африкаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
ФИФА жаҳон чемпионати доирасида урилган энг яхши 12 та голни саралаб олди, мухлислар овоз бериш жараёни 48 соат давом этади. Рўйхатдан аргентиналик Хулиан Альварес ва Лионель Месси (мос равишда Швейцария ва Алжирга қарши ўйинларда), инглиз Жуд Беллингем (Францияга қарши), норвегиялик Эрлинг Холанд (Бразилияга қарши), француз Килиан Мбаппе (Сенегалга қарши), шунингдек, испаниялик Ферран Торреснинг (Аргентинага қарши финал учрашувида) голлари ҳам жой олган.
Жаҳон чемпионати 19 июль куни якунланди. Финалда Испания терма жамоаси қўшимча дақиқаларда Аргентина жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди.

Фикрлар