Месси “Интер Майами”га “Барса”даги ворисини олиб келмоқчи

Айни пайтда “Интер Майами”нинг асосий юлдузи сифатида тўп тепаётган Лионель Месси  “Барселона”ни тарк этганида клуб раҳбарияти унинг вориси сифатида Ансу Фатини эътироф этган эди.

Ўшанда ёш футболчига катта умидлар билан Месси ўйнаган 10-рақам тортиқ қилинган. Фаолиятини жуда зўр бошлаган Ансу Фати кейинчалик бир неча бор оғир жароҳатларга йўлиқди.

Ҳозир ҳужумкор ўйинчи “Барса”нинг асосий таркибига ҳам киролмаяпти. Маълумотларга қараганда, Месси ўз ворисини “Интер Майами”га чорлаяпти.

Аргентиналик юлдуз 21 ёшли футболчининг иқтидори ва салоҳияти “Интер Майами”ни янада кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.

“Барселона” раҳбарияти Ансу Фатига суянмай қўйганига анча бўлган. Шу боис, каталонияликлар ўйинчи бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!