Месси Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийини йиғлатди
"Милан" клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки ЖЧ-2022да ғолиб бўлган Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессини мақтади. Италиялик мутахассис Месси жаҳон чемпионати кубогини боши узра кўтарганида кўз ёшларини тия олмаганини тан олди.
“Месси жаҳон чемпионати кубогини кўтарганида, ростини айтсам, йиғлаб юбордим. Мен ўша лаҳзада унинг бутун фаолияти, барча совринлари ва қанча вақтгача жаҳон чемпионатлари лаънатини синдира олмагани ҳақида ўйладим. Ҳар доим у худди Марадона соясида ўйнашга ва доимо ниманидир исботлашга мажбур эди. Марадона олиб келган қувончни халқига бера олмагани эса Мессини эзди. Аммо энди бутун Аргентина унинг оёғи остида”, - дея Сакки сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Фикрлар