Месси: «Жаҳон чемпионати — бу ўзига хос мусобақа»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионати – 2026 финалига чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз жаҳон чемпионати қай даражада ўзига хос мусобақа эканини яхши биламиз. У ҳеч бўлмаганда қисқа фурсатга бўлса-да, одамларга кундалик қийинчиликларини унутиб туришга ёрдам беради. Ораларида ишсиз юрганлари бор, ой охирига етиб бориш ўта оғир бўлаётганлари бор. Шу онларда уларни хурсанд қила олаётганимиздан мамнунмиз», — дея Мессининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

19 июль куни Аргентина терма жамоаси тарихда илк бор икки марта кетма-кет жаҳон чемпионати финалида майдонга тушади. Бу сафарги ҳал қилувчи баҳсда аргентиналиклар Испания терма жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув бошланиши Тошкент вақти билан соат 23:59 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!