Месси жаҳон чемпионати ғолибини айтди. У Аргентина эмас!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати фаворитлари орасига ўзи сардорлик қиладиган Аргентина терма жамоасини қўшмади.

- Жаҳон чемпионатининг фаворитлари қаторига ҳар доимгидек Бразилия, Германия, Франция, Англия, Испания киради ва мен яна қайсидир жамоаларни унутганим аниқ.

Агар мен улар орасидан битта ёки иккита жамоани танлашим керак бўлса, Бразилия ҳамда Франция мундиалда ғолибликка асосий даъвогар, - деди Лионель Месси.

35 ёшли ҳужумчи Аргентина терма жамоасида 2005 йилдан бери тўп тепмоқда. Месси ўу кунга қадар 164 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 90 та гол ва 51 та ассист ёздириб қўйган. Жаҳон футболида фақат иккита футболчи – Криштиану Роналду ва Али Дайи ўз терма жамоаси учун Мессидан кўп гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!