Месси жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. У келгуси ўйинларда
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лионель Месси жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва бугундан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра шифокорлар 32 ёшли аргентиналик футболчининг сон мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ тузалганини тасдиқлашган ва унга ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланишга руҳсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, Месси жароҳат сабаб АҚШда ўтказилган сўнгги ўқув-йиғин машғулотларига бора олмаганди. У шунингдек Ла Лиганинг илк турида “Атлетик”га қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳам жамоасига ёрдам беролмади.