Месси Каталония ҳукумати томонидан эътироф этилди
Ads

Каталония ҳукумати "Барселона" клуби хужумчиси Леонель Мессини Муқаддас Георгий Ордени билан тақдирлади. Бу ҳақида клуб расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Ушбу орденга 1981 йилда асос солинган бўлиб, хозирда мамлкатнинг энг нуфузли мукофотларидан бири ҳисобланади.

Айтиб ўтиш жоизки, Месси каталонияликлар сафида ушбу мукофот билан тақдирланган иккинчи футболчи бўлди. Аввалроқ "кўк-анор ранглилар" собиқ футболчиси ва бош мураббийи Йохан Кройфф ушбу мукофотга сазовор бўлган.