Месси Каземирони қизиқтириб қўйди

Таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо “Манчестер Юнайтед”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро “Интер Майами”га ўтишга қизиқиш билдирганини маълум қилди.

Аввалроқ МЛС клуби бразилиялик юлдузни ёзги трансфер ойнасида олишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

- Билишимча, Каземиро “Интер Майами”га ўтишни истайди.

Уни клуб лойиҳаси, Лео Месси билан бир жамоада ўйнаш имконияти ва, албатта, шаҳарнинг ўзи жалб қилмоқда.

Музокаралар давом этмоқда. Келишувга эришишадими-йўқми — кўрамиз.

Бошқа қизиқиш билдирган клублар ҳам бор. Аммо ҳозирча “Интер Майами” биринчи бўлиб расмий таклиф берган ва Каземирони бепулга олишга жиддий ҳаракат қилмоқда.

Бу ажойиб трансфер бўлар эди, — деди Романо ўз YouTube каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!