Месси келиб, ПСЖни барбод қилди

ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротен клуб раҳбариятини Лионель Месси ва Неймардан воз кечиб, янги жамоани Килиан Мбаппе атрофида ташкил қилишга чақирди.

- Месси, Неймар ва Мбаппе учлигини парчалаш ПСЖнинг асосий вазифаси бўлиши керак. Ҳеч бўлмаганда, улардан бирини “йўқотиш” керак. Мен Месси ёки Неймарни назарда тутяпман, Мбаппени эмас. Ҳозир Килиан нимадир янгиликни истаса, бу ПСЖ учун фалокат бўлиб чиқяпти.

Мессининг ПСЖга ўтиши ғайриоддий иш эди. Футбол тарихини ўзгартирган ўйинчи ҳақида бу гапни айтиш оғир албатта. Лекин бори шу.

Лео “Барселона”ни соғиняпти. Бугун  унинг ҳаёти изга тушган, деганимиз да ҳам, майдонда бу ўз аксини топгани йўқ. Унда қониқий йўқлиги кўриниб турибди.

Мен клуб тарафдориман. Луиш Кампуш масъулиятни ҳис қилган ҳолда, Мессининг келиши ПСжни барбод қилганини тан олиши керак.

Бундан ташқари, Неймар масаласи бор. Унинг маошини фақат Англия грандлари кўтара олади. ПСЖ уни ўзи олганидан 200 миллион евро атрофида сотиб юбора олмайди. Бу фактни ҳам ҳазм қилишлари керак. Уни арзонроқ бўлса ҳам сотиб, маошига кетадиган пулни тежаб қолиш зарур. Париж клуби янги лойиҳани амалга оширишни истаса, катта маош талаб қилаётган ўйинчилардан воз кечгани маъқул, - деди Жером Ротен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!