Месси кузатув остида: У тинмай ишламоқда
Ads

 

“Барселона” жамоаси футболчилари GPS-трекерлар билан мавсумолди тайёргарлик машғулотларида иштирок этмоқда. Махсус қурилмади ўйинчиларнинг жисмоний ва метаболик ҳолатини кузатиб боради.

Испаниянинг Sport.es нашри маълум қилишича, каталонияликлар етакчиси Лионель Месси фаолиятидаги энг яхши жисмоний тайёргарликни намойиш этмоқда.

30 ёшли футболчи югуриш, тезлик олиш,узоқ масофага тез югуриш, нафас олиш бўйича чидамлилик ва қатор бошқа кўрсаткичлар борасида шахсий рекордларини ўрнатган.

Аргентиналик футболчи, катта эҳтимол билан, кузатув остида бўлгани учун ҳам тинмай меҳнат қилаётгани ҳам қайд этилган.