Месси Ла Лигада ноёб рекорд ўрнатди

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси айни дамда давом этаётган Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Уэска"га (3:2, биринчи бўлим) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, 30 ёшли аргентиналик футболчи ўзи қарши ўйнаган Ла Лиганинг 40та жамоасидан 37тасининг дарвозасига гол уришни уддалади. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади.

Маълумот учун, Месси чемпионатнинг ўтган 3та турида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!