Месси Ла Лиганинг дастлабки турида жамоасига ёрдам бера олмайди
Ads

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик форвард жамоасининг Испания Ла Лигаси 1-туридан ўрин олган "Атлетик" клубига қарши учрашувини ўтказиб юборади. Буни каталонияликлар устози Эрнестон Вальверде ҳам тасдиқлади.

"Биз таркибдаги ҳеч бир футболчининг ҳаётини хавф остида қолдиришни истамаймиз, айниқса Леони", - деди Вальверде.

Айни вақтда Месси ўнг оёғидан олган жароҳатини даволатиш билан банд. Эслатиб ўтамиз, айнан мазкур сабаб билан у жамоасининг АҚШда ўтган турнесини ўтказиб юборган эди.