Месси машҳурлигидан нолиди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси машҳурлиги ҳаётида унга халақит қиладиган пайтлар ҳам бўлишини тан олди.

- Месси эканимнинг ёмон томонлари ҳам бор. Кўп нарсаларда кўздан четда бўлишни истайман. Ўзимга эътиборни тортишни ёқтирмайман. Ҳар доим мени кузатиб юришлари ҳам ёқмайди, - деди Лионель Месси.

Месси футбол тарихида футболчиларга бериладиган энг нуфузли индивидуал соврин – “Олтин тўп”ни етти маротаба қўлга киритган ягона ўйинчи ҳисобланади.

Аргентиналик ҳужумчи жаҳон чемпионатидан бошқа ўзи иштирок этган барча нуфузли турнирларда ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!