Месси: Мен бунга ишона олмайман!

Бир жамоага кўп гол уриш бўйича янги рекордни ўрнатган Лионель Месси ўзининг тарихий натижага эришганини қуйидагича изоҳлади.

- Футболга қадам қўйганимда бунақа рекордни ўрната олишимга ишонмаган эдим.  Айниқса,  Пеленинг рекордини янгилашни хаёлимга ҳам келтира олмасдим. Бу натижага эришишимда менга ёрдам берганларнинг ҳаммасига раҳмат айтишни истайман, - деди Месси.

33 ёшли ҳужумчининг “Барселона” учун урган голлари сони 644 тага етди. Ҳали ҳеч қайси футболчи бир жамоа таркибида бунча гол урмаган. Энди Мессининг ҳар бир гол янги рекорд натижа сифатида қайд этилаверади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)