
Месси: "Мен унинг юзига қарашга журъат эта олмасдим"
"Интер Майами" ҳужумчиси ва футбол афсонаси Лионель Месси "Барселона"да Тьерри Анри билан бирга ўйнаган даврлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"У кийиниш хонасига биринчи кирган куни мен унинг юзига қарашга журъат эта олмадим. У Англияда қандай даражада ўйнаганини жуда яхши билар эдим. Менда унинг постери бор эди. кейин эса, бирданига жамоадош бўлиб қолдик.
Тити |(Анрининг лақаби) ҳақида қандай ҳис-туйғуларим борлигини энг яхши ифодаловчи сўз — бу "ҳайрат". Мен унинг имкониятларни осонлик билан голга айлантиришини яхши кўрардим. У дарвоза томон йўл очиб, ҳужумни якунлар эди. Унинг ҳаракатлари, дрибблинги, зарбалари — ҳаммаси жуда силлиқ эди", — дея Месси сўзларини келтирди Give Me Sport.
Эслатиб ўтамиз, Тьерри Анри "Барселона" сафида 2007 йилдан 2010 йилгача фаолият олиб борган.
Фикрлар