Месси менга дарс берди
“Интер Майами” ярим ҳимоячиси Давид Руис аргентиналик юлдуз Лионель Мессининг маслаҳати унга фойда берганини тан олди.
- Месси менга бир маслаҳат берди. У хотиржам ўйнашимни айтди. Мен ҳар бир тўпнинг ортидан югуриш, тўпни ушлаб туриш учун бўш жой танлаш учун кўп куч ва вақт сарфлар эканман. Месси менга ўз позициямда қолишимни ва шунда тўп менга келишини айтди.
Леонинг айтганини қилдим ва ҳаммаси шундай бўлиб чиқди. Ҳозир анча хотиржам ўйнаяпман, - деди Давид Руис.
Лионель Месси “Интер Майами”нинг Лигалар кубогида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшди. 36 ёшли ҳужумчи еттита учрашувда жами ўнта гол урди ва мусобақа тўпурари бўлди.
Фикрлар