Месси МЛСдаги омадсиз ўйиндан сўнг ҳакамга ташланмоқчи бўлди

"Интер Майами" юлдузи Лионель Месси МЛСнинг янги мавсумидаги илк тур доирасидаги "Лос-Анжелес"га қарши ўйиндан кейин ҳакам қарорларидан қаттиқ норози бўлди.

Учрашувдан сўнг ҳакамлар кийиниш хонасига йўл олган пайтда Месси улар ортидан бориб, эътироз билдирмоқчи бўлди. Бироқ аргентиналик футболчини жамоадоши — Луис Суарес тўхтатиб қолди. У Месси эҳтимолий дисквалификацияга сабаб бўладиган ҳолатга тушиб қолишидан хавотир олган.

Видеоларда Суареснинг тажрибали тарзда Мессини тинчлантиргани акс этган бўлиб, мазкур лавҳалар ижтимоий тармоқларда тез суръатда тарқалди.

Маълумот учун, мазкур баҳсда "Интер Майами" 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!