Месси мухлисларига хушхабар!

Лионель Мессининг “Барселона” билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Аргентиналик юлдуз янги келишув бўйича музокараларни ўтган йили ёзда тўхтатиб қўйган эди. Ҳамон унинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Бироқ, “Барселона” мухлисларига яхши янгилик пайдо бўлди. Леонинг отаси Хорхе Месси “Барселона” клуби хўжайинлари билан учрашувга розилик берди. Суҳбат янги битим бўйича музокараларни бошлаш ҳақида бўлади.

Учрашувда “Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта шахсан иштирок этади. Улар янги шартнома шартларини муҳокама қилиб олади. Аввалроқ, клуб раҳбарияти аргентиналик футболчига янги келишув тақдим қилса, Мессининг маоши пасайтирилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Мессининг ўзи бир муддат олдин, клуб хўжайинларидан нуфузли мусобақаларда бош соврин учун курашишга қодир жамоа шакллантириш бўйича лойиҳа тақдим қилишни сўраган эди.

“Барселона” етакчиси жорий мавсумда примерада 28 та учрашувда 23 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!