Месси “Олтин тўп”ни олганидан кейин Роналду ҳақида гапирди

Фаолияти давомида саккизинчи маротаба “Олтин тўп” соҳибига айланган Лиональ Месси узоқ йиллардан бери рақобатлашиб келаётган Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

- Криштиану Роналду билан рақобатимиз спорт жиҳатидан буюк тўқнашув эди. Биз бу рақобатдан илҳом олардик, чунки иккаламиз ҳам курашишни яхши кўрамиз. У ҳам ҳар доим ғолиб чиқишни истайди.

Бу иккимизга ҳам, футболни яхши кўрадиганлар учун ҳам жуда ёқимли даврлар эди. Ўйлашимча, биз чўққига кўтарилиб, ўша ерда узоқ туришга лойиқ бўлдик. Чўққига етишиш осон, лекин у ерда қолиш жуда қийин. Роналду иккимиз энг юқорида 10-15 йил тура олдик.

Рақобатимиз бизнинг фаолиятимизни кузатиб борганларнинг барчаси учун ажойиб хотиралар бўлиб қолади, - деди Лионель Месси.

Comments

You must be logged in to commet!