Месси ўрнига Муҳаммад Салоҳ

ПСЖ раҳбарияти Лионель Месси ўрнига “Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳни олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sports Zone” нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий мисрлик ҳужумчи билан учрашган. Ҳар икки томон дўстона алоқада экани айтилмоқда. Учрашув Марокашда бўлган.

Нассер Ал-Хелаифий “Ливепуль” тарихида энг кўп гол урган Муҳаммад Салоҳ клубни тарк этган Лионель Мессига муносиб ўринбосар бўла олишига ишонмоқда.

Трансфер мутахассисларининг таҳлилига кўра, қийин бўлса-да, бу трансфернинг имкони бор. “Диверпуль” муваффақитясиз мавсумдан кейин таркибини қайта шакллантирмоқда. Бу жараёнда клуб мутасаддилари футболчилар бўйича даромад келтирадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!